"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Хетафе"да ўйнаётган Борха Майораль келаси ёзда "қироллик клуби"га қайтиши мумкин.
Бу ҳақда Todofichajes саҳифаларида хабар берилган. Манбага кўра, 26 ёшли форвард жорий мавсумдаги ўйини билан "Реал"да яхши таассурот қолдирди.
Майораль Испания чемпионатида 18 учрашувда 12 та гол урди. Борха "Хетафе"да 2022 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда.
Ҳужумчининг клуб билан тузилган меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Transfermarkt портали экспертлари ҳужумчининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.