Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Тўлқин Қиличев: «Майк Тайсон Тошкентга келганда ҳам машғулотларни канда қилмади»

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев “Nma Gap” подкастида иштирок этди. Суҳбат давомида мураббий афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг Ўзбекистонга келгани ва унинг ҳамон диетани сақлаётгани ҳайрон қолдирганини айтиб ўтди.

"Мени ҳайрон қолдирган нарсаси, тушлик қилишга ўтирган вақтимизда Тайсон фақат салат ҳамда балиқ буюртма қилди. У ҳозиргача диетани сақлаётган экан. Ҳозиргача формани ушлашга ҳаракат қиларкан. У билан саломлашаётганда қўли гўёки “темирдек” эди.

“Ҳилтон”да бўлган болаларнинг айтишича, у тонг саҳарлаб машғулот ўтабди. 1-2 соатлик машқлардан кейин хонасига кириб кетаркан.

Шунингдек, Тўлқин Қиличев Майк Тайсон нега бунчалар машҳурлиги ҳақида гапириб ўтди.

Ўша вақтда Тайсон шу даражада тарғиб қилинган, унинг бошқа оғир вазн тоифасидагиларга қараганда кичкинароқ эканлиги ҳам устунлик берган. Масалан, футболда Марадона ҳам, Месси ҳам бошқалардан ташқи кўриниш жиҳатидан ҳам ажралиб турган-ку. Тайсон ҳам бўйи кичкина бўлса ҳам, зарбалари жуда тезкор ва қаттиқ бўлган.

Бу ерда менежерларнинг ҳам хизмати катта. Улар Майкни қандай тарғиб қилиш кераклигини билган. Унинг пиари учун жуда катта ишлар қилинган. Тўғри, ўзининг ҳам истеъдоди юқори бўлган, лекин тўғри тарғиб қилиш, муҳим рол ҳам ўйнаган.

Боксчиларни мураббийлардан ташқари тўғри йўналтира оладиган промоутер ҳам керак. Мана, Муроджон Аҳмадалиев 7 та жангда 2 та камар соҳибига айланди. Бу ерда менежерининг ҳиссаси катта. Одамлар 30 та жанг ўтказиб ҳам титулга яқинлашмаган. Ўзимнинг шогирдим Қудратилло Абдуқаҳҳоров 18 та жанг ўтказди, ҳали титулга боргани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон ноябрь ойида Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси доирасида Тошкентга ташриф буюрганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:37, 23.12.2023.
Ўқилди: 1381 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.