Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

Breaking news: «Металлург» таркибини 3 легионер ва Малайзияда ўйнаган ўзбек футболчиси билан жиддий кучайтирди

Баҳо:
+ | -

Мамлакат XXXIII миллий чемпионати арафасида Бекободнинг "Металлург" жамоаси ўз таркибини кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Қишки трансфер ойнаси очилиши ҳамоно клуб раҳбарияти тўрт нафар футболчи билан келишувга эришди. Улардан уч нафари хорижлик, бир нафари эса Ўзбекистон футболчисидир.

Суперлига-2023 мавсуми якунида "Металлург" жамоаси билан шартнома муддатини яна уч йилга узайтирган бош мураббий Веско Стешевич икки нафар ҳамюртини Бекобод клубида ўйнашга кўндирди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳужумкор футболчилар эканлиги эътиборга молик. Ўтган мавсумни Литванинг "Жальгирис" (Вильнюс) жамоасида ўтказган Марко Миличкович марказий ҳужумчи амплуасида кўпроқ майдонга тушади. Черногориянинг "Арсенал" клубидан келаётган Бобан Жоржевич эса кўпроқ ҳужум ортида ўйнайди. Жамоанинг ҳужумларини ташкил этиш ва имкон туғилиши ҳамон бошланган комбинацияни якунлашни хуш кўрадиган Бобан "Металлург"нинг олдинги чизиғини кучайтириши кутиляпти.

"Металлург", шунингдек, ўзбек футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиев билан ҳам келишувга эришди. "Насаф", "Машъал", "Нефтчи" клубларида ўйнаган Сирожиддин Қўзиев ўтган йили Малайзияга йўл олган ва "Кучинг" жамоасига ўтганди. У мазкур клуб билан биргаликда Малайзия чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди. Кейинги йилдан эътиборан эса яна Суперлигага қайтишга қарор қилган Қўзиев "Металлург"дан тушган таклифга розилик билдирди.

Бекободликларнинг ҳимоя чизиғида эса тажрибали Давронжон Эргашев пайдо бўлаяпти. "Бунёдкор" билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланган тожикистонлик футболчи ҳам фаолиятини "Металлург" билан боғлашга қарор қилди. Шунинг баробарида бекободликлар легионер ўйинчилар лимитидан тўлиқ фойдаланиб бўлишганини ҳам қайд этиш лозим.

Янги ўйинчилар ҳақида маълумотлар

Бобан Жоржевич – 26 ёшда, 1997 йилнинг 20 февраль санасида туғилган.
Туғилган жойи – Черногория, Херцег-Нови шаҳри
Бўйи – 188 см
Вазни – 78 кг
Амплуаси – ҳужумкор ярим ҳимоячи

Бобан универсал ўйинчи. Ярим ҳимоя марказида жамоа ҳужумларини ташкил этиш баробарида, ҳужумларни якунлашни хуш кўради. Буни унинг статистикасида ҳам кўриш мумкин. Футболчилик фаолиятини “Игало” жамоасида бошлаган. Биринчи профессионал жамоаси эса 2019 йили Черногориянинг "Грбаль" жамоаси бўлди. Кейинчалик ўз ватанида – "Морнар", "Арсенал" жамоаларида тўп сурди. 57 та ўйинда рақиблар дарвозасига 21 та гол киритди. 8 марта сариқ карточка билан жазоланган. Ўтган мавсум халқаро майдонда - УЕФА Конференциялар кубогида 2 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол киритди.

Марко Миличкович – 25 ёшда, 1999 йилнинг 31 май санасида туғилган.
Туғилган жойи – Черногория, Подгорица шаҳри
Бўйи – 179 см
Вазни – 74 кг
Амплуаси – ҳужумчи

Марконинг Бекободга Литванинг "Жальгирис" (Вильнюс) клубидан келаяпти. Болтиқбўйи жамоасига Марко 2022 йил "Петровац" футбол клубидан ўтганди. Футболчилик фаолиятини у 17 ёшида Черногориянинг "Титоград" жамоасида бошлаган. Кейинчалик "Младость", "Отранд Олимпик", "Фероникели" (Албания) жамоаларида ўйнади.

Черногория U19 (3 ўйин), U21 (4 ўйин, 1 гол) терма жамоаларига жалб этилган. Профессионал футболчилик фаолиятида 179 та учрашувда майдонга тушган, 29 та гол урган, 7 марта огоҳлантирилган. Халқаро майдонда 23 та ўйинга тўп сурган. Литва чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби.

Сирожиддин Қўзиев – 27 ёшда, 1996 йилнинг 1 сентябрь санасида туғилган.
Туғилган жойи – Қашқадарё вилояти
Бўйи – 180 см
Вазни – 73 кг
Амплуаси -  ярим ҳимоячи

Ўтган йилги мавсумни легионер сифатида Малайзияда ўтказган Сирожиддин Қўзиев яна Суперлигага қайтди. Бу сафар у Тошкент вилоятининг "Металлург" жамоасида ўйнашни ихтиёр этди.

Қашқадарё футболи тарбияланувчиси 19 ёшидаёқ вилоят бош жамоаси "Насаф"га жалб этилди. Дебютини 2016 йили амалга оширди. Қарши жамоаси шарафини уч йил ҳимоя этгач, "Машъал"га ўтди. 2022 йили эса "Нефтчи" сафида тўп сурди. Ўтган мавсумда Фарғонадан Малайзияга - "Кучинг" жамоасига легионер сифатида йўл олди.

Бугунгача 80 та ўйинда майдонга тушган Сирожиддин рақиблар дарвозасига 11 та гол киритган, 8 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистон ҳамда Малайзия вице чемпиони, Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги соҳиби.

Даврон Эргашев – 35 ёшда, 1988 йилнинг 19 март санасида туғилган.
Туғилган жойи – Тожикистон Республикаси
Бўйи – 184  см
Вазни – 72 кг
Амплуаси – ҳимоячи

Тўрт карра Тожикистон Республикаси чемпиони, ОФК Президент кубогининг икки карра ғолиби ҳисобланган Даврон Эргашев "Бунёдкор"дан "Металлург"га ўтишга қарор қилди.

Фаолиятини "Регар" (Турсунзода) жамоасида бошлаган Даврон Эргашев Тожикистонда "Истиқлол" ва "Хўжанд" жамоалрида ўйнаган. 2013 йилдан легионерга айланган Даврон "Жетису", "Тараз", "Габала" жамоаларида тўп сурди. 2020 йилдан эса Даврон Эргашев "Бунёдкор"да ўйнаб келди.

Профессионал футболчилик фаолиятида Даврон Эргашев 275 та учрашувда майдонга тушган. 13 та гол киритган. 45 та сариқ карточка ишлаган.

2008 йилдан Тожикистон терма жамоасига жалб этилмоқда. Миллий терма жамоа таркибида 53 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 08:05, 24.12.2023.
Ўқилди: 2562 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.