Aнглия чемпионатининг ўн саккизинчи тури "Фулхэм"га умидсизлик келтирди, Марко Силва шогирдлари "Бёрнли"дан икки гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлди.
Португалиялик мураббий ўйин натижаларидан ҳафсаласи пир бўлганини яширмади.
"Биз учун умидсизликка айланган натижа. Биринчи бўлимда гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо биз улардан фойдалана олмадик.
"Бёрнли"нинг биринчи голидан кейин эса ҳаммаси тўхтаб қолди. Биринчи бўлимга қараганда, биз, албатта, бу ўйинда ҳеч бўлмаганда бирор нарсага лойиқ эдик", - дея Силванинг сўзларини келтиради BBC Sport. Кейинги турда “Фулхэм” “Борнмут” билан ўйнайди.