Мадриднинг "Реал" клуби яқин орада ҳимоячи Лукас Васкес билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда.
AS нашри хабарига кўра, ўйиндан ўйинга Лукас Мадрид билан янги шартномага яқинлашиб бормоқда. Қолаверса, 32 ёшли футболчи майдондаги фойдалилигидан ташқари, жамоа ичидаги муҳит учун ҳам жуда муҳим, чунки у жамоанинг асосий ҳазилкашлари ва қувноқ инсонларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" тарбияланувчиси шартномаси келаси ёзда тугайди. Жорий мавсумда унинг ҳисобида 19 та ўйин (736 дақиқа), 1 та гол ва 3 та голли узатма бор.