Ярим оғир вазнда WBA йўналиши чемпиони россиялик Дмитрий Бивол Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бокс оқшомида британиялик Линдон Артурни мағлуб этди.
Учрашувни “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор кузатиб боришди. Иккала спортчи ҳам олдинги қаторда бирга ўтиришди.
Россиялик ўзининг WBA (Супер) версияси бўйича жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди ва IBO йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланди. Энди Бивол ҳисобида 22 та жангда 22 та ғалаба бор. Британиялик 25 та жангда иккинчи мағлубиятга учради.