Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ўзбекистон бу сафар Қозоғистонга мағлуб бўлди

Баҳо:
+-1 | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5-8-ўринлар учун курашда Қозоғистонга мағлуб бўлди — 2:3.

Гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси қозоғистонликларни мағлуб этганидан кейин иккинчи ўйинда қўшниларимизда реванш ишиёқи кучли эди. Ўзбекистонликлар эса Россияга қарши ўйинда катта куч йўқотишди ва қўшниларимизга қарши ўйинда ғалабага эриша олишмади.

Қозоғистон аввалги ўйинда қўллаган, аммо фойда бермаган тактикасини бу сафар ҳам қўллади — тезкор гол уришнинг уддасидан чиқишди. Натижада бу ёғига уларнинг иши анча осонлашди. Ҳисобни тезда тенглаштирганимизга қарамай, рақибимиз бизни қарши ҳужумда жазолади.

Биринчи бўлим якунига келиб ҳисоб 1:3га етди. Иккинчи бўлимда эса йигитлар биттага қисқартира олдилар, холос. Бу ўйинда Игорь Сергеев "дубл"га эришди.

Шундай қилиб, Қозоғистон 5-ўрин учун баҳс олиб борадиган бўлса, Ўзбекистон бор-йўғи 7-ўрин учунгина курашидиган бўлди. Бу жамоаларнинг рақиблари Тожикистон ёки Молдова бўлади.

Ҳамдўстлик кубоги. 5-8-ўринлар учун баҳс
ЎЗБЕКИСТОН - ҚОЗОҒИСТОН - 2:3 (1:3)
Голлар: Игорь Сергеев (9, 53) — Муртазаев (5), Аяганов (19), Ульшин (37)
Огоҳлантиришлар: Игорь Сергеев (17), Ихтиёр Тошпўлатов (81), Жалолиддин Саидов (85) — Аллаяров (68), Куат (81), Сариев (90)
Ўзбекистон: Асилбек Омонов, Максимилиан Фомин (Жавлон Мирабдуллаев 40), Муҳсинжон Убайдуллаев (Темур Ҳакимов 40), Жалолиддин Саидов, Тоҳиржон Шамситдинов (Абдул Азиз Юсупов 72), Жамшид Искандаров, Бобурбек Йўлдошев (Азамат Шарипов 46), Владимир Козак, Аббос Махсталиев (Забиҳилло Ўринбоев 75), Игорь Сергеев, Жаҳонгир Абдумўминов (Ихтиёр Тошпўлатов 46)
Қозоғистон: Павлов, Амирханов, Пикалин, Кожабаев, Сариев, Куат, Ульшин (Бауржан), Аяганов, Бауржан, Аллаяров (75), Муртазаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:01, 25.01.2013.
Ўқилди: 6057 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5713]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3897]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3344]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3224]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3128]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3002]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2888]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2587]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2361]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2082]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик