Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Футболчи» (ҳикоя)

Баҳо:
+ | -

Ўйин ҳар доимгидек “Енгилмаслар” жамоасининг устунлиги билан ўтди. Учрашув сўнггида стадион шарҳловчиси ҳаммани келгуси — “Тўпурарлар” жамоаси билан ўйинга таклиф қилиш билан тугади. “Енгилмаслар” жамоасининг номи чиққан футболчисидан бошқа ҳамма хурсанд бўлиб ечиниш хонасига кирди. Футболчи тажанг эди: танаффус вақтида ечиниш хонасига кираётганда бир қурувчи уни тўп теполмасликда айблади. Оддий қурувчи танқид қилганига машҳур футболчи асло чидай олмас эди: қурувчи қаёқдаю, футболчи қаёқда!

Қурувчининг гапларини эшитган футболчи ечиниш хонасида ҳам ўша гапларни ўйлаб асаби бузилган ҳолда машинасига ўтириб яна тутақиб кетди: “Ҳеч белмаса дарвозага тўпни тўғри теп” эмиш! Қаерда нотўғри тепдим, қаерда нотўғри зарба бўлди? Мени шу вақтгача ҳеч ким танқид қилган эмас. Терма жамоаларда ўйнадим – мухбирлар бирор маротаба ҳам айбимни айтгани йўқ. Айбимни айтиш тугул ҳатто оғзига ҳам олгани йўқ. Келиб-келиб бир қурувчи танқид қилар эмиш..!”

Футболчи ўзига-ўзи ғўлдираб уйга борар эди. Уйда хотини овқат қилиб қўйган экан, футболчининг томоғидан ҳеч нарса ўтмади – икки пиёла чой ичди, холос. Унга туриб-туриб алам қилар эди: “Ҳар доим дарвозага тўпни қийшиқ тепар эмишман. Ўйиним ёмон бўлса нега жамоага олди? Танқид деганига энди бу кишининг ҳам танқид қилгилари кепти... Амали қурувчи... Оббо!..”

— Ўғлинг ўқишга бордими? — деди , футболчи қовоғини солиб.
— Борди... Ўғли мактабдаги футбол тўгарагига қатнар эди.

Шундай обрўли жамоада ўйнаётган футболчини тўп тепишни билмайсан, деса алам қилмайдими? – деди футболчи ўзича бўғилиб, — тепган тўпим дарвоза тўсинидан икки метр баланддан ўтиб кетгани у кишига ёқмабди. Тепса камида “штанга” бўлиши керак экан! Ўзи 11 метрдан гол уролмайдию, менга ўргатганига куяман.  Сенга ўхшаган тўп тепмаганлар “қийшиқ-пийшиқ” дейди. Аслида осмонга тепганимнинг фойдасини ўйлаб ҳам кўришмайди.

Мураббийимиз тўпни дарвоза томон тепсанг бўлди дейди. Ёрдамчиси кўзингни юмиб тепсанг ҳам майли дейди. Қандай зўр мутахассисларнинг фикрини қарангу, оддий қурувчининг гапини қаранг!

Тўп дарвозага борди нимаю, бормади нима? Қайтанга зарбалар сони ошадию, у бўлса нотўғри тепдинг дейди. Мухлис деган мураббийимиздай бўлса, гол бўлмаса ҳам, хафа бўлмайди киши – ҳар доим ўйиндан олдин гол бўлмаса ҳам осмонга тепиб ҳам рақиб жамоа томонга тўпни тепсанг бўлди дейди. Иложи бўлса дарвоза устунидан баландроқ тепиб, тўпни узоқроққа кетказиб юборишимни истайди. Бу усул айниқса хориж клублари билан ўйнаётганда қўл келади. Ҳар нима бир-икки дақиқа жамоамга фойда келтираман. Айниқса 1:0, 2:0 ҳисобида ютқазаётганимизда ҳар доим мураббийим ўша техникамни ишга солишни айтади. Чунки сафарда илматешик бўлиб кетишимизни истамайди-да! Шундай фойдали ўйинчини тўпни теполмасликда айблаши алам қиларкан.

Футболчи шу ўйлар билан ўтирган чоғда хотини унинг ёнига келиб гап бошлади.
— Ўғлингизни жисмоний тарбия ўқитувчиси қаттиқ уришибди? Дадангга ўхшамай, тўпни тўғри тепсанг бўлмайдими, деб койиб берибди.
Футболчининг жаҳли чиқди:
— Э-э-э... Эртадан бошлаб “физкультура” дарсига кирмасин. У мураббий фойдали футболчининг техникасини тушунмас экан. Ахир мен жамоамизни кўп бора 4:0, 5:0 ҳисобидан қутқариб қолганман. Шуни тушунмаган мураббий мураббийми? Ўйинда қурувчи, энди ўқитувчиси шу гапни айтибди. Намунча булар футболни тушунмаса-я! Замонавий футбол билан тенг юрса бўлмасмикан? Сиз ҳар доим зарбаларингиз билан жамоага фойда келтирасиз, йирик ҳисобда ютқизмаслигимиз учун тўпни имкон қадар баландроқ ва узоқроқ тепиб юборинг, деб маслаҳат берадиган мураббийимизга ўхшаса бўлмасмикан?

Хотини ўрнидан туриб ўғлининг олдига кетди.
— Ётасизми? – деди хотини нариги уйдан.
— Нима эди?
— Ўғлингиз билан гаплашиб олмадингиз? Эртага яна шу гапни эшитади.  Ҳар куни клубдасиз. Ҳеч бўлмаса кечаси, оғзаки бўлса ҳам тўпни қандай тепишни ўргатсангиз бўларди.
— Якшанба куни мен ўйнаган ўйинларнинг дискини қўйиб берасан. Қандай ўйнашни ўзи ўрганиб олади!

Футболчи телевизорнинг пультини олиб футбол каналларидан бирига қўйди. Телевизорда Роберто Карлоснинг урган голларию, ажойиб зарбаларини кўрсатаётган экан. Кўрсатувни томоша қилиб узоқ ўйланиб, фаолияти давомида бир бора бўлса ҳам дарвозага тўғри зарба бериб гол уришини орзу қилиб ухлаб қолди.

Фарҳод НОРБЎТАЕВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:06, 25.01.2013.
Ўқилди: 7590 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.