"Лидс"нинг чап қанот ҳимоячиси, ҳозирда "Эвертон"да ижарада ўйнаётган Жек Харрисон "ирисчилар"га тўлиқ ўтиши мумкин.
Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда. Манбанинг қайд этишича, 27 ёшли вингер ўзининг ғайрати ва динамиклиги билан "ирисчилар" бош мураббийи Шон Дайчда жуда яхши таассурот қолдирган.
Жорий мавсумда Харрисон "Эвертон" сафида Премьер-лигада 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
"Эвертон" ва "Лидс" ўртасидаги футболчининг ижара шартномаси 2024 йилнинг 31 майигача амал қилади.