Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Девис кубоги. Ўзбекистон ва Хитой таркиби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Наманган шаҳридаги «Паҳлавон» спорт мажмуасида жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари теннис бўйича Дэвис кубоги гуруҳ босқичи беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Осиё ва Океания минтақаси биринчи гуруҳидан жой олган Ўзбекистон ва Хитой жамоалари кортда баҳсга киришадилар.

"Туркистон-пресс"нинг хабар беришича, мазкур турнирда иштирок этадиган теннисчилар номи ҳозирданоқ маълум: Ўзбекистон жамоаси дунё теннис таснифида 50-ўринда бораётган Денис Истомин, Фаррух Дўстов (229) ва Сарвар Икромов (560 ) билан кортга чиқса, хитойликлар таркибида Зе Жанг (дунё таснифида 157-ўрин), Ди Ву (186), Мао-Синь Конг (379) ва Же Ли (401) каби теннисчилар ҳамюртларимизга рақиблик қилишади.

Таъкидлаш лозимки, Дэвис кубоги доирасида энг кўп рўбарў бўлган хитойликлар вакилларимиз билан шу пайтгача олти марта минтақа босқичи кортларида учрашган ва ҳозирча ўртадаги ҳисоб 3:3 бўлиб турибди. Демак, Наманган кортларида бўлиб ўтадиган еттинчи баҳсда бу гал ким устун келишига аниқлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада зафар қучган жамоа Австралия-Хитой Тайпейи жуфтлиги ўртасидаги учрашув ғолиби билан кейинги босқичга чиқиш учун рақобатлашади. Ушбу беллашувда ғалаба қозонган мамлакат теннисчилари эса дунёнинг энг кучли 16 жамоаси ўртасида келаси йили ўтказиладиган қитъалараро турнирга йўлланмани қўлга киритади.

Манба: www.ca-news.org
Киритилди: 16:23, 25.01.2013.
Ўқилди: 4689 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6518]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3731]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3206]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3019]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [2979]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2680]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2537]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2535]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [2461]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2418]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик