Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Легионер танлашда нимага эътибор бериш керак?

Баҳо:
+ | -

Бу тоза субъектив шахсий фикрим:

1. Ўйнаган давлати. У ўйнаган давлат чемпионати бизникидан кучлими ёки йўқми. Мураббийларнинг энг кўп қиладиган хатоси айнан чемпионатимизга етарли баҳо бера олмаслик бўлади. Айниқса чет эллик мураббийларнинг.

2. Иккинчиси — ўйнаган жамоаларига қараш керак бўлади.  Энг кўп йўл қўйиладиган хатолар бу ўйинчи аввал катта жамоада ўйнаган бўлса "ооо катта жамоада ўйнаган экан" ёки "Англияда, Испанияда ўйнаган экан" дейилади. Аслида у фақат пастга қараб кетаётган бўлади. Ундай ўйинчиларни аксари дангаса, ишёқмас бўлади.

3. Ўйин статистикаси. Охирги нечта ўйинларда қатнашгани ҳам муҳим роль ўйнайди. Умуман ўйнамаган бўлса қандайдир жароҳати бўлиши мумкин. Характери чатоқ бўлиши мумкин. Бир тушиб, бир тушмай юрган бўлса ўйнаётган жамоасини қанчалик кучлилигига қараган маъқул.

4. Шунингдек, ҳозир пуллик платформалар чиқиб кетган. Ҳар бир ўйинчи ҳақида тўлиқ маълумот беради. Қайси ўйинда қандай ўйнаган. Неча маротаба тўп учун курашган, неча маротаба ютиб чиққан, неча маротаба тўпни олиб қўйган ва ҳоказо. Бундай платформалар пуллик ва қиммат туради. Ўйинчи олиб куйиб қолгандан кўра шундай платформаларга абонемент сотиб олган яхши.

5. Агентларнинг гапига ишониб қисқа видеолавҳалардан кўриб хулоса чиқармасдан. Бир нечта ўйинни тўлиқ кўриш керак. Айниқса мураббийлар. Кичик видеоларда ҳар қандай ўйинчидан Месси ясаб бериш мумкин.

Равшан Салимов.

Манба: https://t.me/Salimov_football
Киритилди: 17:12, 25.12.2023.
Ўқилди: 1656 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик