"Атлетико Мадрид" дарвозабони Ян Облак "Барселона" сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган Жоау Феликс ҳақида гапирди.
"Агар Жоау ҳар бир ўйинда худди бизга қарши ўйнагандек ўйнаганда, у ҳақида кўп гапиришарди", - деди словениялик кипер.
Бу мавсумда португалиялик вингер Каталония клуби сафида 20 та ўйинда 6 та гол уриб, 3 та голли пас берди.