Кириш Регистрация

Хави: «Касильяс Мадриднинг юраги, лекин улар Икерсиз ҳам ўйнай олишади»

Баҳо:
+ | -

Хави Эрнандес «Малага» билан ўйиндан кейин журналистлар томонидан берилган бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

«Реал»га қарши иккинчи учрашувни ўз уйимизда ўтказишимиз айни муддао бўлди. Биринчи учрашувда гол уришимиз ва тўпни назорат қилишимиз жуда муҳим бўлади. Рақиб жиддий, лекин мухлисларимиз кўз ўнгида бу жангда ғалаба қозониш имкониятимиз ошади. Класикода олдиндан бирор нарса деб бўлмайди. Бизнинг ҳолатимиз жуда яхши.

«Реал» футболчилари жисмонан яхши таёргарликка эга ва улар қарши ҳужумларда жуда хавфли. Хатоларимизни минимал даражагача қисқартиришимиз керак бўлади.

Касильясга келадиган бўлсак, мен у билан кўп гаплашаман ва хат ёзиб тураман, Шунча йиллар давомида клуб ва терма жамоада биринчи рақамда тўп сурган футболчининг иккинчи планга туширилишидан шокка тушдим, лекин бу уларнинг муаммоси. Икернинг жароҳати улар учун яна бир муаммо.

Икер жамоанинг юраги ҳисобланади, аммо улар Касильяссиз ҳам ўйнай олишларини намойиш этишган»,- дейди Хави.

Манба: www.as.com
Киритилди: 01:18, 26.01.2013.
Ўқилди: 4699 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.