Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Арсенал"нинг "Енгилмаслар"и топ-клублар ичида АПЛ тарихидаги энг яхши "бир кишилик жамоа" деб топилди

Баҳо:
+ | -

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, "Арсенал"нинг ўша, 2003/04 йилги жамоаси АПЛ тарихидаги энг зўр "бир кишилик" жамоадир. Тўпчилар ўша мавсумда 38 та турнинг бирортасида мағлуб бўлмай, ўзининг 13 чемпионлигини қўлга киритган эди. Аммо статистикага асосан, ўшанда Арсен Венгер жамоаси Тьерри Анрига қаттиқ суяниб қолган. Яъни, 2003/04 йилги мавсумдаги "Арсенал" урган голларнинг катта қисмини Анри киритган. У мавсумни 30 та гол билан тугатганди. Бу эса умумий урилган голларнинг 41 фоизини ташкил этди. Агарда Анрининг 30 голига Роберт Пиреснинг 14 та голини қўшак, бу кўрсаткич, 60 фоизгача кўтарилади.

Тьери Анри бундай ҳисоб-китоблар борасида Криштиану Роналду ва Эрлинг Холандни ортда қолдирди. Масалан, Роналду фантастик даражада ўтказган ўша 2007/08 йилги мавсумини 31 та гол билан тугатган. Аммо бу урилган голларнинг бор-йўғи 39 фоизни ташкил этади. Холанд эса ўтган мавсумда 36 та голга муаллифлик қилди. Бироқ, бу ҳам Анрининг 41 фоизидан ўтиб кета олмади. Норвегиялик 36 та гол билан 38 фоиз улушни ўзиники қилди холос.

Харри Кейн ҳам ўзига хос натижага эга десак, хато бўлмайди. Англия термаси сардори 8 мавсум давомида "Тоттенхэм" томонидан урилган голларнинг энг камида чорак қисмига муаллифлик қилиб келган. Умумий, Кейн 317 та АПЛ баҳсида 213 та гол уришга эришган эди.
Умуман олганда, "Саутгемптон" АПЛдаги энг яхши кўрсаткичга эга. Бу клуб 2002/03 йилги мавсумда жами 43 та гол урган. Шундан 23 тасини биргина Жеймс Бетти исмли ҳужумчи киритганди.

Таҳлилда, шунингдек, қайси клуб АПЛда драматик тарзда қолганига ҳам эътибор қаратилди. Бу жамоа эса "Астон Вилла" бўлиб чиқди. 2014/15 йилги мавсумда Кристиан Бентеке жамоанинг жами 42 фоиз голини уриб, бирмингемликларни АПЛда сақлаб қолган экан. Унинг 13 та голи, умумий 31 та голнунг 42 фоизи бўлди ва "Астон Вилла"ни 3 очколик фарқ билан АПЛда қолишини таъминлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:00, 26.12.2023.
Ўқилди: 1987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4444]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4171]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2430]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2254]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2098]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1991]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1936]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1548]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1524]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1481]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик