"Вест Хэм" ҳужумчиси Муҳаммад Саид Бенрахма қишки трансфер ойнасида "Лион"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, француз клуби 28 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш имконияти билан олти ойлик ижарага олмоқчи.
Бенрахма 2020 йилдан бери "Вест Хэм"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда форвард "болғачилар" сафида барча турнирларда 19 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширди.