Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Назорат ўйини: «Олмалиқ» – «Бухоро» 4:0

Баҳо:
+ | -

Кеча Чилонзор сунъий қопламали майдонида "Олмалиқ" навбатдаги назорат баҳсини ўтказди.

Бу ўйинда “Андижон”га қарши майдонга тушган футболчилардан икки ҳимоячи Градимир Црногорац ва Евгений Гоголдан бошқа футболчилар эрталабки машғулотлар билан чекланишди. Икки тайм давомида майдонда шиддатли кураш кечди. Учрашувда биринчи голни 21-дақиқада қанотдан Маъруф Муродов ошириб берган тўпни Исроил Эргашев бош билан дарвозага йўллади. Иккинчи гол эса жарима зарбасидан амалга оширилди. Самандар Шодмонов назорат баҳсларида “Олмалиқ” сафида тўртинчи голини урди. Орадан икки дақиқа ўтиб Дэвид Ония қўли билан Зоҳир Пиримовни жарима майдони ичида ушлаб қолгани учун пенальти белгиланди. Зафар Полвонов дарвозани ишғол этди. Аммо зарбадан аввал футболчилар жарима майдонига кириб кетганлиги боис, пенальти иккинчи марта амалга оширилди. Зафар бу гал ҳам бехато ҳаракат қилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Шерали Жўраев бош билан дарвозани ишғол этди. Ўйиннинг 63-дақиқасида “Олмалиқ” дарвозасига ҳам пенальти белгиланди. Баҳриддин Ваҳобовнинг зарбасини Умид Хонимқулов қайтаришга муваффақ бўлди.

 

Жамоамизнинг навбатдаги назорат ўйини 27 январь куни бўлиб ўтади. Шу куни жамоамиз Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан иккита ўйин ўтказиши режалаштирилган.

 

“Олмалиқ” – “Бухоро” 4:0

 

Голлар: Исроил Эргашев 21, Самандар Шодмонов 58, Зафар Полвонов 60 пенальти, Шерали Жўраев 90.

 

Ноаниқ пенальти: Баҳриддин Ваҳобов 63 (дарвозабон)

 

“Олмалиқ”: Роман Абдулов (Умид Хонимқулов, 46), Акмал Рустамов, Градимир Црногорац, Сирож Ҳамроев (Евгений Гоголь, 46), Баҳром Юлдашев (Маъмур Абдуллаев, 46), Исроил Эргашев (Шерали Жўраев, 46), Зафар Тўраев (Достон Абдураҳмонов, 46), Санжар Шоаҳмедов (Игорь Петкович, 46), Маъруф Муродов (Зоҳир Пиримов, 46), Александр Лупашко (Самандар Шодмонов, 46), Мўйдин Мамазулумов (Зафар Полвонов, 46).

 

“Бухоро”: Александр Антипов (Мақсуд Шабанов, 80), Евгений Кочнев (Георгий Квесиешвили, 46), Асқар Муҳиддинов, Шавкат Аббосов (Дэвид Ония, 46), Жамшид Ҳасанов (Алишер Саноев, 46), Отабек Нарзуллаев, Алишер Азизов (Отабек Валижонов, 71), Меҳрож Ғуломов (Алишер Маҳмудов, 46), Акобир Тўраев (Баҳриддин Ваҳобов, 33), Раҳимов Миршаҳоб (Шаҳзод Сулаймонов, 37), Нозим Умуров (Воҳид Шодиев, 33).

 

Ҳакам: Азиз Асимов.

 

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 18:07, 26.01.2013.
Ўқилди: 4558 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2668]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2511]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2206]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2195]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1799]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1661]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1573]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1567]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1550]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1208]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик