Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Ажойиб учрашув: Месси ва Суарес яна бирга

Баҳо:
+ | -

Сўнгги пайтларда Луис Суарес соғлиғидаги муаммолар ҳақида кўп шикоят қилмоқда. Футболчи мунтазам равишда тиззаларида қаттиқ оғриқни бошдан кечиради, шунинг учун у тез-тез укол билан ўйнашга мажбур бўлмоқда. Уругвайлик футболчи Бразилиядаги кучли ўйиндан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин эди, у А Сериянинг 33 та ўйинида 17 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Aммо барча муаммоларга қарамай, Луиз дўсти билан ўйнашни рад қилолмади.

"Интер Майами" Суареснинг эркин агент сифатида трансферини эълон қилди. Томонлар 1+1 схемаси бўйича шартнома имзолашди. Бу трансферда Лионель Месси катта рол ўйнади. Аргентиналик ва уругвайлик ажойиб дўст эканликларини ҳамма билади. Улар 6 йилни бирга “Барселона”да ўтказдилар ва барча рақибларини Испанияда ҳам, хорижда ҳам қўрқитишди. Неймар ҳам ўша жамоада эди, лекин у аввал Парижга, кейин Саудия Арабистонига боришни танлади. Гарчи бразилиялик футболчи Месси билан “ПСЖ”да бирлашган бўлса-да, шундан сўнг иккала футболчи ҳам парижликларни тарк этишди.

Суареснинг "Интер Майами"га ўтиши ҳатто МЛСни айниқса кузатмайдиганларни ҳам қизиқтирди. “Барселона”да Луис ва Лео қанчалик самарали бўлганини ҳамма эслайди. Уругвайлик футболчи Каталония клубига 2014 йилнинг ёзида “Ливерпул”дан ўтган эди. Трансфер суммаси 81 миллион еврони ташкил қилди. Суареснинг "Барселона"даги олти йили аллақачон тарихга айланди, лекин жуда ёрқин йиллар. Луис Каталония клуби сафида 283 та ўйин ўтказиб, 195 та гол урган ва 113 та голга ассистентлик қилган. Уругвайлик футболчи ажойиб ўйин кўрсатди ва Ла Лигада кетма-кет 4 йил давомида 20 дан ортиқ гол урди. 2015/16 йилги мавсумда форвард 40 та гол урган.

Суарес ва Месси "Барселона"да 13 та соврин ютишган. Улар биргаликда 258 та ўйин ўтказишган, шундан каталонияликлар 187 тасида ғалаба қозонган, 29 тасида мағлуб бўлган. Неймар “ПСЖ”га ўтгандан сўнг МСН дуетга айланди, бу ҳам жуда самарали бўлди. Аммо шундай бўлдики, уругвайлик "Барселона"ни тарк этди. Каталония клубининг ўша пайтдаги президенти Хосеп Бартомеу футболчини сотишга қарор қилган ва бунинг учун у кўп танқидларга учраган. Суарес жамоага нисбатан нафратда эди ва 2020 йилда "Атлетико Мадрид"га ўтди.

Суарес ўзининг биринчи мавсумидаёқ "Атлетико Мадрид" билан 21 та гол уриб, Ла Лига ғолибига айланди. Бироқ кейинги кампанияда унинг кўрсаткичи 2 баробарга камайди. Ҳужумчининг ўйин вақти ҳам қисқарди. ОАВда футболчи ва бош мураббий Диего Симеоне ўртасидаги можаро ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Қандай бўлмасин, тажрибали тўпурар ўз ишини бажарди, у "матрасчилар"га чемпионлик титулини қўлга киритишга ёрдам берди ва икки мавсумдан кейин Мадрид клубини тарк этди.

Суарес 2022 йилнинг ёзида Уругвайга қайтишни жуда хоҳларди. Луис "Насионал" билан жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга қарор қилди. У ерда миллий чемпионатда 12 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва чемпионлик унвонини қўлга киритди. ЖЧ-2022дан сўнг уругвайлик футболчи эркин агент сифатида "Гремио"га ўтди. Порту Аллегри клуби Бразилия А Сериясида чемпионлик учун охиригача курашди. Аммо барибир чемпионлик пойгасида “Палмейрас”га 2 очкога имкониятни бой беришди. Тажрибали форвард Бразилияда қўлидан келганини қилди, шундан сўнг АҚШга кетишга қарор қилди.

Бу вақтда Мессининг ҳаёти ҳам жуда воқеаларга бой бўлган. Аргентиналик футболчи бир йилдан сўнг “Барселона”ни тарк этди. 2021 йилнинг ёзида Месси эркин агент сифатида “ПСЖ”га ўтди. Бундай футболчини текинга олиш парижликлар учун ақл бовар қилмайдиган муваффақият эди. “ПСЖ” Лео, Неймар ва Килиан Мбапе билан катта ҳужум триосини тузди, аммо спорт нуқтаи назаридан унчалик фойда келтирмади.

Мессини “ПСЖ”да омадсизликка учраган деб бўлмайди. Лига 1нинг биринчи мавсумида у атиги 6 та гол урди, аммо 14 та голли узатмани амалга оширди. Навбатдаги кампанияда Лео гол+пас тизимида 16+16 натижани қайд этди. Парижликлар икки марта Франция чемпиони бўлишди, бироқ Чемпионлар лигасида кетма-кет 2 йил 1/8 финал босқичидан чиқиб кетишди. Аргентиналик футболчини асосан Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликларда айблашди, чунки у асосан Европанинг асосий клуб турниридаги муваффақияти учун олиб келинганди. Месси Парижда жуда қийин даврни ўтказди, унинг мукофоти Жаҳон чемпионатидаги ғалаба эди. Эътиборлиси, турнир финалида Аргентина терма жамоаси Францияни мағлуб этди.

“ПСЖ”да 2 йил ўтказгандан сўнг, Лео қуёшли Флоридага танқид ва босимдан узоқлашиб, Девид Бекхэмга яқинлашди. Аргентиналик футболчини АҚШда Францияга қараганда анча яхши қабул қилишди. Месси тезда мухлисларнинг ҳақини қайтарди ва "Интер Майами"га клуб тарихидаги илк соврин бўлган Лига кубогини қўлга киритишига ёрдам берди.

"Интер Майами" МЛСнинг навбатдаги мавсумида муваффақиятсизликка учради ва Шарқий конференция жадвалида сўнгги 14-ўринни эгаллади. Аммо ҳозир жамоада Месси, Серхио Бускетс, Хорди Алба ва Суарес бор. Америка лигасида бу йигитларнинг ёши ҳеч нарсани англатмайди. МЛСнинг янги мавсуми 2024 йилнинг февралида бошланади. Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” (29-январ) ва “Ан-Наср” (1 февраль) клубларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади. МЛСнинг янги мавсуми, айниқса, футбол романтикаси мухлислари учун жуда қизиқарли бўлишини ваъда қилмоқда.

Киритилди: 16:21, 27.12.2023.
Ўқилди: 2230 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.