Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Суперлига-2023. Илк турда тоза ўйин вақти қанча эди?

Баҳо:
+ | -

Ҳар турнинг тоза ўйин вақтларини эълон қиламиз. Ўқувчида таққослаш имконияти бўлиши учун машҳур Opta статистикасидан фойдаланамиз. У орқали Ла лига, АПЛ ҳамда А Сериянинг 2022/23-йилги мавсумидаги барча ўйинларнинг ўртача тоза ўйин вақтини кўриш мумкин. Бунда албатта тезлик эмас, вақт масаласи назарда тутилган.

Суперлига илк турида "Насаф" — "Андижон" ўйини 66 фоизлик кўрсаткич қайд этган. Вадим Агишев бошқариб борган учрашувда тўхталишлар 87 тани ташкил қилади. Шу турдан ўрин олган ҳамда Фирдавс Норсафаров бошқариб борган "Турон" — "Бухоро" учрашувда тўхталишлар сони янада камроқ — 82. Бу эса фоизларда мазкур икки беллашув тоза ўйин вақти масаласида яхшироқ натижа қайд этишига замин яратган.

Бунда яна бир жиҳатга эътибор қаратиш мумкин. Учрашув фаворити ҳисобланган "Насаф" мавсумни 3 очко билан бошлаш илинжида фаолликни дақиқама-дақиқа ошириб борган. Ўз навбатида "Андижон" ҳам учрашувни ортиқча чўзиш учун ҳаракат қилмаган ва якунда ғалаба голини уришга ҳам эришган.

Бекободда кечган ва Раҳимбек Каримов бошқариб борган "Металлург" — "Нефтчи" баҳсида турдаги энг паст кўрсаткич қайд этилган. "Нефтчи" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 2 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олади. Сафарда ўйнаётганидан ва ҳисоб ўзини қониқтирадиган кўринишда эканлигидан келиб чиқиб, меҳмонлар иккинчи бўлимда темпни ортиқча оширишга интилмаган. Бу эса табиий ҳолат.

Маълумот учун, Туркия Суперлигаси етакчилари бўлган "Фенербахче" ва "Галатасарой" бир неча кун аввал ўзаро тўқнаш келишди. Туркия нашрлари мазкур беллашувда тоза ўйин вақти 43 дақиқани ташкил қилганига эътибор қаратди. Бир таймдан ҳам кам бу кўриниш сабабли учрашув мухлислар кутганидек ёрқин кечмади: қоида бузишлар, кўп тўхталишлар ва дуранг натижа.

Манба: УзПФЛ
Киритилди: 16:50, 27.12.2023.
Ўқилди: 2205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик