ЦСКА собиқ футболчиси Владимир Пономарев Россия Премьер Лигасининг 2023 йилдаги энг яхши футболчиларини санаб ўтди.
“Жорий мавсумда жамоалар жудаям кучли ўйин намойиш этмаяпти. Футболчиларни ҳам индивидуал тарзда ажратиб кўрсатиш қийин. Менимча, фақат ЦСКАдаги Аббосбек Файзуллаев ҳамда “Динамо”даги Константин Тюкавин қолганлардан кўра яхшироқ ўйин намойиш этмоқда.
Фақатгина Файзуллаев тўп билан югуряпти, дриблинг қиляпти. Бошқа ҳеч ким буни маромига етказиб ижро этолмаяпти. Тюкавин эса тўп билан жуда яхши муомала қилади”, — дейди Пономарев.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум РПЛда 13 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.