Ярим ҳимоячи Ренату Саншеш тез орада ўзига янги клуб излашига тўғри келади.
26 ёшли футболчи мавсум охиригача "Рома" томонидан ижарага олинган, аммо римликлар раҳбарияти португалиялик билан ҳамкорликни эрта якунламоқчи. Журналист Санти Аунанинг сўзларига кўра, "ПСЖ" "Рома" талаб қилганидек, январь ойида Саншешни ижарасидан қайтариб олишига қарши эмас, аммо футболчи учун янги клуб топилсагина буни амалга оширади. Агент Жорже Мендеш қишки трансфер ойнаси ёпилгунига қадар мижози учун мос вариантларни топишга ҳаракат қилади.
Ренату “Рома” сафида 9та ўйинда қатнашди. Футболчининг ҳисобида битта гол бор.