Москванинг "Локомотив" клуби собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин ЦСКАнинг 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг ўйини ҳақида гапирди.
"Файзуллаев иқтидорли футболчи, техник жиҳатдан маҳоратли. Ҳозирда рақибига дадил ҳужум қиладиган, уларни яккама-якка мағлуб этадиган, баъзида ундан ҳам кўпроқ футболчилар кам. Бу маҳорат юқори баҳоланади. Асосийси, ютқазмаслик. Файзуллаев тўпни яхши кўриши ва у билан ишлашни яхши кўриши аниқ. Бу борада у Хвичага ўхшайди", - дея Семиннинг сўзларини келтиради РБ Спорт.
20 ёшли ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев 2023 йил август ойида Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан Москванинг ЦСКА клубига ўтган, трансфер товон пули 500 минг еврони ташкил қилган. "Ҳарбийлар" сафида 24та ўйинда 4та гол урган ва ўнта голли узатмани амалга оширган. Аввалроқ Файзуллаев Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилганди.