Кириш Регистрация

Puma "Барселона"нинг янги ҳомийси бўлмоқчи

Баҳо:
+ | -

Puma "Барселона"га босим ўтказмоқда. Немис компанияси клубнинг янги ҳомийси бўлмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фернандо Поло хабар берди.

Клубга яқин манбалар Puma'нинг қизиқишини инкор этмаган ҳолда, буни "мураккаб масала" деб баҳолаб, бу борада изоҳ бермасликни афзал кўришди. Немис компаниясининг истаги аллақачон кийиниш хонасигача етиб борган, у ерда ҳатто 2025/26 мавсум учун футболкалар ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида аллақачон миш-мишлар мавжуд.

Nike тўлов шартларини пастлатган ҳолда қайтадан муҳокама қилмоқчи, аммо "Барса" кўпроқ олишни хоҳлайди, чунки бошқа компаниялардан кўпроқ таклиф қилинаётган таклифлар бор. Nike раҳбарлари Puma'нинг ютуқларидан хабардор ва унинг клубга таъсиридан хавотирда.

“Барса” ҳамда Nike ўртасидаги ҳамкорлик 1998 йилдан бошланган. Бироқ, бир неча йиллар давомида ва турли сабабларга кўра, бу муносабатлар тобора кескинлашиб бормоқда. Охирги икки мавсумда дўконларда “Барса”нинг асосий жамоасининг турли ўлчамдаги футболкалари йўқлиги ҳолатлари кузатилди. Бу клуб учун молиявий йўқотишларни англатади. Қўшимчасига, Бартомеунинг сўнгги даврида клуб томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар, жумладан Nike томонидан шартномани бузганлиги бўйича бир қанча даъволар билан чиқди.

Киритилди: 11:29, 28.12.2023.
Ўқилди: 1142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик