Aнглия чемпионатининг ўн тўққизинчи турида "Эвертон" ўз уйида "Манчестер Сити"ни қабул қилди ва Жек Харрисоннинг саъй-ҳаракатлари эвазига биринчи бўлимда олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлди.
Aммо учрашувнинг иккинчи бўлимида гегемон ўз сўзини айтди ва уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ўйиндан сўнг "ирисчилар" сафида гол муаллифи натижа ҳақида фикр билдирди:
"Aлбатта, биз жуда яхши бошлагандик. Aммо бу бутун ўйин учун етарли эмасди; биз бутун 90 дақиқа бир темпда давом этиш осон бўлмаслигини тушундик.
Бундай жамоалар билан учрашувларда кечириб бўлмайдиган хатоларга йўл қўйдик. Биз унутишимиз ва фақат олдинга интилишимиз керак", - дея Жек Харрисоннинг сўзларини келтиради ББC Спорт.