Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қишда ҳимоя марказини кучайтириш йўлларини изламоқда.
Mail Sport хабарига кўра, "шпорлар" бу мақсадда "Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Гомеснинг "қизиллар" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt уни 22 миллион еврога баҳоламоқда.













