Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Отабек Саматов: «Мени хурсанд қилган нарса — жаҳон футболи юлдузларининг Наманганда ўйнашлари»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 28 декабрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.  Қуръа натижасига кўра, нимчорак финалда "Навбаҳор"га Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клуби рақиб бўлди.

Қуръа борасида “Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Арифович Саматов ўз фикрларини билдирди.

"Қуръа натижасига кўра, жамоамизга яхши рақиб тушди, менимча. Кўпчилик “Ан-Наср”нинг рақиб бўлишини кутган бўлса керак, лекин бизга қайси жамоа билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ.

Мени хурсанд қилган нарса, жаҳон футболи юлдузларининг Наманганда ўйнашлари. “Навбаҳор” мухлислари бундан ортиғига муносиб ва ҳақлилар. “Ал-Иттиҳод” билан Наманганда ўтказиладиган баҳс катта байрамга айланиб кетади, деган умиддаман.

Мақсадимиз ҳам Наманган аҳлига қувонч улашадиган ўйин намойиш этиш ва ижобий натижага эришиш. Қайсидир маънода мақсадимизга қисман эришаётганимиздан хурсандман, — деди Отабек Саматов.  

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:03, 29.12.2023.
Ўқилди: 2229 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик