Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

“Шахтёр” ярим ҳимоячисига А Серия грандлари кўз тиккан

Баҳо:
+ | -

“Шахтёр” ярим ҳимоячиси Георгий Судаков яқин келажакда юқори мартабага кўтарилиши мумкин. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "Ювентус" ва "Наполи" 21 ёшли украиналик футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

Романонинг сўзларига кўра, “Ювентус” ва “Наполи” Судаков борасида “Шахтёр” билан боғланишган.

Неаполликлар Элиф Элмасни ушбу футболчи билан алмаштирмоқчи эди. Туринликлар, ўз навбатида, Георгийни узоқ вақтдан бери ўз рўйхатларида сақлаб қолишган.

Георгий Судаковнинг трансфер нархи 35 миллион евродан ошиши мумкин. 2023/2024 йилги мавсумда Судаков "Шахтёр" таркибида 18 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ярим ҳимоячи учта гол урди ва шеригига битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:48, 29.12.2023.
Ўқилди: 775 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик