"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Крис Уайлдер бошчилигидаги "Шеффилд Юнайтед" билан кечадиган AПЛ ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ушбу ўйин 30 декабрга белгиланган.
“Ўтмишда “Шеффилд Юнайтед” билан доим муаммоларга дуч келганмиз. Улар “Aстон Вилла”га қарши ажойиб ўйин намойиш этишди.
Бу худди шартли “Кристал Пэлас”га қарши бўлгани каби қийин бўлади. Улар чуқур ҳимояланадилар.
Охирги уй учрашувларида натижага эриша олмадик, шунинг учун консентрацияга ҳаракат қилишимиз керак. Биз юқори шиддат билан ўйнашимиз ва тўғри ҳужум қилишимиз керак. Крис Уайлдерга қарши ўйнаш ҳар доим қийин”, - деди Гвардиола.