"Барселона" ҳужумчиси Витор Роке янги жамоага ўтгандан сўнг ўз мақсадлари ҳақида гапирди.
18 ёшли футболчи 2024 йил бошида "кўк-анорранглилар" сафига қўшилади. Ла Лига гранди бразилиялик футболчини "Атлетико Паранаэнсе"дан сотиб олди.
"Мен "Барселона" билан муваффақият қозонишни ва кўплаб совринларни қўлга киритишни хоҳлайман, лекин энг муҳими, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш. Бу ерда жуда кўп ажойиб ўйинчилар бор, улар орасида Роберт Левандовски ҳам бор, улар билан бирга ўйнашни сабрсизлик билан кутаман", - дея журналист Альфредо Педулла "Барселона"нинг янги футболчисининг сўзларини келтиради.
Витор Роке якунланган Бразилия А Сериясида 25 ўйинда 12 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.