Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

«Олмалиқ» ва «Динамо» ўзаро иккита ўйин ўтказишди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Олмалиқ" Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан иккита назорат ўйини ўтказди.

Деярли тенг иккига бўлинган таркибнинг натижаси икки хил кўриниш олди. Биринчи баҳсда сўнгги дақиқалардаги икки хато эвазига ҳисоб 1:3 кўриниш ҳосил қилган бўлса, иккинчи баҳсда 2:1 ҳисобида “Олмалиқ” аъзолари ғалаба қозонишди.

Биринчи ўйинда 13-дақиқада Александр Лупашко ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Юрий Мархель ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 88 ва 89-дақиқаларида йўл қўйилган қўпол хатолардан Абдулла Набиев ва Омад Тойлоқов унумли фойдаланиб Виктор Мочалов қўриқлаётган дарвозани ишғол этишга эришди. Бу баҳсда ҳам бир неча ёш футболчи синовдан ўтказилди.

Иккинчи ўйинда динамочилар биринчи бўлиб ҳисобни очишди. 6-дақиқада ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилган Юнус Суюнов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва осонлик билан дарвозани ишғол этди. Жамоамизнинг жавоб тўплари иккинчи таймда амалга оширилди. Дастлаб Мўйдин Мамазулумов бош билан зарба бериб ҳисобни тенглаштирган бўлса, икки дақиқа ўтиб Зафар Полвонов жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Олмалиқликларнинг мазкур йиғин давомидаги сўнгги учрашуви 29 январь куни Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши кечади.

Ўйинда жамоалар қуйидаги таркибларда иштирок этишди.

Биринчи баҳс
“Олмалиқ” – “Динамо” 1:3
Голлар: Александр Лупашко 13 – Юрий Мархель 33, Абдулла Набиев 88, Омад Тойлоқов 89.
“Олмалиқ”: Никита Шквирин (Виктор Мочалов, 46), Дониёр Фозилов (Баҳром Юлдашев, 46), Градимир Црногорац, Сирож Ҳамроев, Маъмур Абдуллаев, Диёр Туропов (Исроил Эргашев, 46), Достон Абдураҳмонов, Александр Лупашко (Суҳроб Бердиев, 46), Самандар Шодмонов, Маъруф Муродов, Исроил Турсунов (Шариф Мирзаев, 38).
“Динамо”: Андрей Мельничук, Акмал Бозоров, Андрей Ерохин, Александр Клецков, Аҳрол Рисқуллаев, Максим Колядин, Сирож Сайфиев (Темур Дадашев, 68), Тўлқин Мирзаев (Омад Тойлоқов, 64), Абдулла Набиев, Юрий Мархель, Рўзимбой Аҳмедов (Комил Шарофиддинов, 77).
Ҳакам: Вадим Агишев.

Иккинчи баҳс
“Олмалиқ” – “Динамо” 2:1
Голлар: Мўйдин Мамазулумов 71, Зафар Полвонов 73 – Юнус Суюнов 6.
“Олмалиқ”: Жасур Турсунбоев (Роман Абдулов, 46), Азамат Исроилов, Шамил Валиев, Евгений Гоголь, Азиз Мансуров, Сардор Сотволдиев (Бахтиёр Шокиров, 61), Шерали Жўраев, Игорь Петкович (Зафар Полвонов, 46), Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов (Мўйдин Мамазулумов, 46), Бахтиёр Турғунбоев (Шариф Мирзаев, 35).
“Динамо”: Игорь Михайлов, Фирдавс Абдусалимов, Озод Турсунов, Бахтиёр Очилов, Ислом Ҳамидов, Комил Шарофиддинов, Убайдулла Набиев (Азамат Мамажонов, 50), Темур Дадашев, Омад Тойлоқов (Илҳом Ражабов, 69), Юнус Суюнов, Бобир Насимов.
Ҳакам: Игорь Гормашов.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 22:34, 27.01.2013.
Ўқилди: 4521 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.