Италия чемпионатининг ўн саккизинчи турида “Женоа” ўз уйида яна тишини кўрсатди – Aлберто Жилардино шогирдлари “Интер”дан икки очко олиб кетишди.
Руминиялик ҳимоячи Раду Дрэгушин ўйиндан кейин фикр билдирди.
"Биз майдонда қўлимиздан келганини қилдик ва очко қўлга киритдик. Уйдаги ўйинлар осонроқ кўринади, чунки маҳаллий аудиториямиз бизни фаол қўллаб-қувватлайди.
Шартнома узайтирилсинми? Биз ҳали келишувга келганимиз йўқ, лекин бу содир бўлиши керак”, дея Дрэгушиннинг сўзларини келтиради fcinter1908.it.
Кейинги турда “Женоа” “Удинезе” билан куч синашиши керак.