"Милан" ҳужумчиси Стефан Эл-Шааравийга "Наполи" клуб қизиқиш билдирмоқда. Неаполликлар унинг трансфери учун "россонерлар"га 30 миллион евро таклиф қилишди. "Милан" эса футболчини сотмаслигини маълум қилди.
Эл-Шааравий миланликларнинг ушбу мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Кеча у "Аталанта" дарвозасига ўзининг мавсумдаги 15-голини киритди.