"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛнинг 20-турида "Ноттингем"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) жамоанинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида гапирди.
“Биз янада барқарор ишлашимиз ва кўпроқ ютуқларга эришишимиз керак. Ўйин 90 дақиқа давом этади ва биз биринчи дақиқаданоқ боримизни беришни бошлашимиз керак. Умид қиламизки, янги йилда кўплаб футболчилар қайтиб, жамоани кучайтиради.
Биз яхши натижа кўрсата олмаётганлигимиз сабабларини биламиз. Ҳеч бир жамоа бизда бўлган муаммолар ва жароҳатлар билан бунга бардош бера олмайди. Аммо барибир биз яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди, бизда таркибда камчиликлар бор", деди Тен Хаг.