«Севилья» клуби ярим ҳимоячиси Хедвигес Мадуронинг таъкидлашича. клуб Испания кубогида ғалаба қозониш учун жиддий таёрланмоқда.
«Албатта «Атлетико» жуда жиддий рақиб ҳисобланади, лекин биз ҳам кучсиз эмасмиз. Эмери билан ишлай бошлаганимиздан буён ўйинимизда ўзгаришлар сезилмоқда. Жамоага ғалаба жуда муҳим. Чиройли ўйин кўрсатиш керак, лекин асосийси ғалаба»,- дейди Мадуро.
Эслатиб ўтамиз, Унай Эмери шогирдлари 30 январь куни Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши ярим финалнинг биринчи учрашувида майдонда саф тортишади.