Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Аҳмаджон Мусаев ва Аҳаджон Юсупов билан матбуот анжумани ўтказилади

Баҳо:
+ | -

30 сентябрь куни ЎФФ анжуманлар залида Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ва пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Аҳаджон Юсупов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ҳам иштирок этади.

Аҳмаджон Мусаев қўл остидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси, ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик доирасида, январь ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган 2013 йилги МДҲ Кубоги баҳсларида иштирок этди. Ўзбекистонлик ёшлар мусобақа давомида Россия (2 марта), Қозоғистон (2 марта), Қирғизистон ва Тожикистон ёшлар терма жамоаларига қарши майдонга тушиб, умумий ҳисобда 12 жамоа орасида 7-ўринни эгаллашди.

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси эса 22-26 январь кунлари Қатарда ташкил этилган ЖЧ-2013 саралаш баҳсларида иштирок этди. Аҳаджон Юсупов шогирдлари гуруҳ босқичи Фаластин (5:6), Саудия Арабистони (6:8) ва БАА (1:7) терма жамоаларига имкониятни бой бериб, мундиал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини йўққа чиқаришди. 13-16-ўрин учун ўйинда ўзбекистонлик пляжчилар Филиппинни 8:2 ҳисобида мағлуб этишди, бироқ 13-ўрин учун ўйинда Таиландга бир тўп фарқи билан ютқазишди (3:4).

30 январь куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида ОАВ ходимлари Аҳмаджон Мусаев ва Аҳаджон Юсуповга якунига етган мусобақалардаги Ўзбекистон жамоалари иштироки, кейинги режалар ва бошқа масалалардаги саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Матбуот анжуманда, шунингдек, Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 1-тури ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон – Гонгконг ўйинига тайёргарлик тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилади, журналистлар бу масалада ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга мурожаат қилишлари мумкин бўлади. 6 февраль куни ўтказиладиган ўйин чипталари тақдимоти ҳам матбуот анжуманида доирасида бўлиб ўтади.

Матбуот анжумани 30 январь, чоршанба куни, 11:00да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:57, 28.01.2013.
Ўқилди: 3586 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2668]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2511]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2206]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2195]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1799]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1661]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1573]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1567]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1550]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1208]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик