Aнглияда йигирманчи тур ўйинлари бошланди ва бугун "Борнмут" "Тоттенхем" билан ўйнамоқда.
Ўйин арафасида "гилослар"нинг испаниялик устози Aндони Ираола шундай рақибга қарши ўйинда бир хил савияда бўлиш учун ўз футболчиларининг ўйинларини яхшилашга чақирди.
"Натижалар қувонарли бўлса яхши, лекин биз "шпорлар" даражасида бўлиш учун яхшиланишимиз керак.
Уларда жуда кучли ҳужум чизиғи бор, уни ушлаб туриш учун бор кучингизни сарфлашингиз керак”, - дея Ираоланинг сўзларини келтиради ББC Спорт.
“Борнмут” айни дамда Aнглия чемпионати турнир жадвалида ўн иккинчи ўринда бормоқда.