Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Қишда Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин бўлган ўйинчилар

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони ёзги трансфер ойнасининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Криштиану Роналдудан кейин саудияликлар Карим Бензем, Садио Мане, Жордан Хендерсон, Неймар ва бошқа кўплаб таниқли ўйинчиларни жалб қилишди. Бу, эҳтимол, фақат бошланиши. Саудия клублари фаол трансфер сиёсатини давом эттириш ниятида ва уларнинг таркибини кучайтириш учун янги номзодлар бор. Келинг, яна қайси ўйинчилар январь ойида Саудия Арабистонига боришлари мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Лука Модрич («Реал»)

Модричнинг келажаги ноаниқ. 38 ёшли хавбекнинг Мадриднинг «Реал» клуби билан шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Хорватнинг «қироллик клуби»даги ўйин амалиёти камайиб бормоқда, шу сабаб унинг келажаги ҳақидаги савол актуал бўлиб турибди. Агент ўтган ёзда ўйинчига Саудия Арабистонидан таклиф бўлганини айтди. Маҳаллий «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Аҳли» клублари ҳалигача у билан шартнома имзолашга қизиқишмоқда. Саудия клублари Модрични январдаёқ олишмоқчи ва бу унинг Испания пойтахтидаги ҳолатини ҳисобга олганда амалга ошиши мумкин бўлган нарса.

Антони Марсьяль («МЮ»)

Марсьяль ёзда Саудия клубидан молиявий жиҳатдан яхши таклиф олди. Француз таклифни рад этди ва «МЮ»да қолишга қарор қилди. Бу хато бўлган бўлиши мумкин. 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсум майдонда ўртача ўйин давомида 29 дақиқа бўлмоқда. Жорий мавсум унинг фаолиятидаги энг ёмон кўрсаткичлардан биридир. Ҳа, форвард жамоага катта фойда келтирмаяпти. Ҳозирда унинг ҳисобида АПЛда фақатгина 1та гол бор. Агар Саудия Арабистонидан таклиф қолса, «МЮ» январда ўйинчини сотиши мумкин. Унинг шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланганини ҳисобга олса битим манкунианлар учун фойдали бўлади.

Каземиро («МЮ»)

Каземиро учун «МЮ» таркибидаги иккинчи мавсум биринчисидан кўра ёмон кечмоқда. Олдинроқ бразилияликни манкунианларнинг энг яхши ўйинчиларидан бири, деб аташарди, ҳозирда эса энг ёмонларидан бири сифатида ҳисобланмоқда. Британия нашрларида Каземирони АПЛдаги бош­қа таянч ярим ҳимоячиларга қараганда кўпроқ танқид қилингани ҳақидаги хабарларга тўла. Вазият 31 ёшли хавбек учун унчалик яхши эмас. Миш-мишларга кўра, «МЮ» ўйинчини сотишга тайёр, у билан шартнома имзолашга эса Саудия Арабистони клубидан қизиқиш бор. Каземиронинг ўзи ҳам «Олд Траффорд»даги ҳолатидан норози эканлиги ҳақида маълумот бор. Шундай экан томонлар январда хайрлашишлари ҳеч гап эмас.

Томас Парти («Арсенал»)

Партининг «Арсенал»даги келажаги тобора туманлашиб бормоқда. Саудия клуби ёзда ўйинчи билан шартнома имзолашга уринди, аммо таклиф «канонирлар»ни қониқтирмади. Сўнгги янгиликларга кўра «тўпчилар» январда мулоқот қилишга кўпроқ мо­йил бўлишади. Клуб эса футболчининг тез-тез жароҳат олаётганидан норози. Умуман олганда унга олдингидек ишонч билдиришмаяпти. «Арсенал» Томасни январда сотишга тайёр. 30 ёшли хавбекнинг иккинчи уриниш билан Саудия Арабистонига йўл олиш эҳтимоли ҳақиқатга яқин. «Канонирлар» қишда ўзлари қўйган нархни унчалик ҳам талаб қилишмайди.

Жейдон Санчо («МЮ»)

Трансфер ойнаси очилишига яқин Санчо учун даъвогарлар кўпайиб боради. Бу футболчининг октябрдан бери ўйнамаётганини ҳисобга олганда ҳайрон қоладиган нарса эмас. Жорий мавсум АПЛ­да унинг ҳисобида фақатгина 3та ўйин бор. Англиялик мураббий билан келишмовчилик сабаб жамоадан четлатилганича қолмоқда ва вазиятнинг яхшиланиши кутилмаяпти. 23 ёшли вингер январда ўйин амалиёти олиш учун «МЮ»ни тарк этиши мумкин. Миш-мишларга кўра, Саудия лигасида Санчони январдаги бош трансфер мақсади сифатида ҳисоблашмоқда. Саудияликлар англияликни ўз клубларидан бирида кўришни жуда ҳам хоҳлашмоқда. Ҳозирданоқ унда улардан биридан яхши таклиф бор. Аммо Жейдонга Европада ҳам қизиқиш мавжуд. Ўйинчининг қандай қарорга келишини вақт кўрсатади.

Ришарлисон («Тоттенхэм»)

Ришарлисоннинг хизматларига фаол тарзда Саудия Арабистонида қизиқиш билдиришмоқда. Маҳаллий клублар ўйинчи билан ёзда шартнома имзолашни хоҳлашганди, аммо «Тоттенхэм» ўшанда уни қўйиб юбормаганди. Январда вазият ўзгариши мумкин. Бир томондан, «шпорлар» кўп миқдордаги жароҳатлар туфайли футболчини қўйиб юборишлари ҳам тўғри эмас. Бошқа томондан эса жамоа ҳужумда бразилияликсиз ҳам эпламоқда. 26 ёшли ҳужумчи АПЛдаги 13та ўйинда атиги 3та гол урган ҳолда кўплаб имкониятларни йўққа чиқарганди. Барчаси «Тоттенхэм»га боғлиқ бўлади. Агар «шпорлар» таркибни кучайтириш учун қишда бозорга чиқишса ўйинчиларни сотишларига ҳам тўғри келади. Ришарлисон эса бу рўйхатда бўлиши мумкин.

Чичарито («Лос-Анжелес Гэлакси»)

Расман Чичаритонинг «Гэлакси» билан шартномаси йил сўнггига қадар мўлжалланган. Аммо, мексикалик ҳозирданоқ ўзига янги клуб излаши мумкин ва у буни қилмоқда. 35 ёшли ҳужумчи яқинда берган интервьюсида турли вариантларни, жумладан Саудия Арабистонини кўриб чиқишини айтди. Саудияликларда тажрибали форвардни олиш учун яхши имконият бор. Чичарито фаолиятининг ботишига яқинлашмоқда. У кўплаб шаҳар ва мамлакатларда ўйнаган, шу сабаб Саудия Арабистони якун учун яхши вариант бўлиши мумкин. У яхши таклиф олган кўринади.

Серхи Роберто («Барселона»)

Испаниядаги мавсум стартидан бир неча ой ўтиб Робертонинг «Барселона»даги туманли келажаги ҳақида ёзишни бошлашди. Ўйинчининг жорий мавсум сўнггида Каталония клубидан кетиши айтилмоқда, аммо томонлар январда ҳам хайрлашишлари мумкин. «Кўк-анорранглилар» ҳали ҳам таркибни кучайтириш учун футболчиларни сотиши керак. Роберто чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда. Испан соғлом бўлганда ҳам доим ўйин амалиёти олмаган бўлса ҳам уни жароҳатлар қийнайди. У билан шартнома имзолашга МЛС ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда. Роберто Американи афзал кўрмоқда, аммо кўп нарса таклифга, жумладан «Барселона»га боғлиқ бўлади.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:00, 01.01.2024.
Ўқилди: 5870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.