Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Ўзбекистон «Урал»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўзининг иккинчи назорат учрашувини ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Миржалол Қосимов шогирдларига Россия Биринчи дивизони вакили "Урал" рақиблик қилди.

Ушбу ўйин қайдномасига терма жамоанинг БААдаги йиғинига жалб этилган дарвозабон Игнатий Нестеров, ярим ҳимоячилар Олег Зотеев, Лутфулла Тўраев ва ҳужумчи Кенжа Тўраев киритилмади. Терма жамоа мураббийлар штаби ушбу ўйинчиларга дам берди. «Локомотив» ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов эса ўйин бошланиши арафасида терма жамоа сафига қўшилди. Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги энг яхши футболчиси ўз формасини энди тиклаётгани учун терма жамоанинг иккинчи назорат ўйинида иштирок эта олмаган бўлса, ҳужумчи Иван Нагаев бир кун аввал, саломатлигини тиклаши кераклиги сабаб, Тошкентга қайтарилганди.

28 январдан терма жамоа машғулотларига БААнинг «Аш-Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров ҳам қўшилди, бироқ футболчи душанба куни асосан майдон четида югуриш машқларини бажариш билан чекланди.

Ўйиндаги ягона голни "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов 75-дақиқада киритди.

Назорат ўйини
ЎЗБЕКИСТОН - "Урал" (Екатериинбург) - 1:0
Гол: Жасур Ҳасанов (75)
Ўзбекистон: Мурод Зухуров, Акмал Шораҳмедов, Артём Филипосян, Анзур Исмоилов, Шоҳрух Гадоев, Фозил Мусаев, Темур Кападзе, Алибобо Раҳматуллаев, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих, Улуғбек Бақоев
Захирадан тушганлар: Сардор Қобулжонов, Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Иномов, Даврон Ҳошимов, Мақсуд Каримов, Эркин Бойдуллаев, Жасур Ҳасанов, Станислав Андреев, Игорь Таран, Камолиддин Мурзоев

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги йиғинни 21 январь куни бошлади ва илк ўйинни 23 январь куни ўтказиб, "Краснодар"га 0:1 ҳисобида ютқазганди. Энди терма жамоамиз 1 февраль куни Озарбойжон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:05, 28.01.2013.
Ўқилди: 6147 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.