Британия матбуотининг ёзишича, "Aрсенал" январ ойида бир нечта ўйинчини сотиш вариантларини кўриб чиқади. Ҳозирда жамоа дарвозабон Рэмсдейл ва ҳужумчи Нкетианинг трансферига тайёр.
"Aрсенал" икки юлдузини фақат сифатли таклиф бўлса сотади. Клубнинг ўзи футболчиларни кетишга мажбурламайди.
Aввалроқ дарвозабонга топ-клублар, жумладан, “Челси” ҳам қизиқиш билдираётган эди. Нкетиа "Кристал Пэлас"нинг нишонига айланган.