Мадриднинг «Реал» клуби «Бавария» ҳамда Франция терма жамоаси қанот ҳужумчиси Майкл Олисени сотиб олиш ниятида қатъий турибди, дея хабар бермоқда El Nacional Х ижтимоий тармоғида. «Қаймоқранглилар» раҳбарияти француз учун бериладиган таклифни бонуслар билан бирга 213 миллион еврогача оширишга тайёр.
Ушбу трансферни молиялаштириш ва таркибни қайта қуриш мақсадида Мадрид клуби раҳбарияти уч нафар футболчиси билан хайрлашишга рози. Таъкидланишича, «Реал» Эдуарду Камавинга, Альваро Каррерас ва Дин Хёйсенни трансферга қўйишни режалаштирмоқда. Ушбу ўйинчиларнинг сотуви Олисенинг хариди учун сарфланадиган харажатларни қоплаши керак.
Ўтган 2025/2026 йилги мавсумда Майкл Олисе барча турнирларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.













