Кириш Регистрация

АПЛ. Салоҳ 2 та гол урган ўйинда «Ливерпуль» «Ньюкасл»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Ливерпуль» ва «Ньюкасл» жамоалари ўртасидаги ўйин 1 январь оқшомида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ваҳоланки, 21-дақиқада меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Аммо Салоҳнинг зарбасини "Ньюкасл" посбони Дубравка қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда эса мухлислар 6 та голга гувоҳ бўлишди. Муҳаммад Салоҳ дублга эришган бўлса (уларнинг бирини пенальтидан урди), «Ливерпуль»нинг яна иккита голига Кертис Жонс ва Коди Гакпо муаллифлик қилишди. "Қарғалар"нинг голлари Александер Исак ва Свен Ботман ҳисобига ёзилди.

Мазкур ғалаба туфайли «Ливерпуль»нинг голлари 45 тага етди. Жамоа иккинчи ўриндаги "Астон Вилла"дан 3 очко олдинда бормоқда. «Ньюкасл» эса 29 очко билан 9-поғонани эгаллаб турибди.

АПЛ, 20-тур
Ливерпуль – Ньюкасл 4:2 (0:0, 4:2)
Голлар: 1:0 – 49 Салоҳ, 1:1 – 54 Исак, 2:1 – 74 Жонс, 3:1 – 78 Гакпо, 3:2 – 81 Ботман, 4:2 – 86, пенальти Салоҳ.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Гомес, Эндо (Мак Аллистер, 75), Собослаи (Гравенберх, 64), Жонс, Салоҳ, Диас (Диогу Жота, 64), Нуньес (Гакпо, 64).
Ньюкасл – Дубравка, Ливраменто, Шер, Ботман, Берн (Холл, 82), Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Майли (Альмирон, 54), Жоэлинтон (Ласселс, 82), Гордон, Исак.
Огоҳлантиришлар: Бруно Гимараэс (28), Диас (45), Майли (45), Александер-Арнолд (45), Эндо (65), Жоэлинтон (66), Дубравка (84), Лонгстафф (89).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:04, 02.01.2024.
Ўқилди: 3098 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6284]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5181]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3539]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2620]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2195]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2127]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2113]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2061]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2046]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2010]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.