"Аталанта" ҳимоячи Исак Хин билан 2028 йилгача шартнома имзолади.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Верона" 24 ёшли футболчи учун 8,5 миллион евро олган.
Хин ўтган мавсумдан бери А Серияда ўйнамоқда. Жорий чемпионатда у 10 та ўйин ўтказиб, 1 та сариқ карточка олган.