«Челси»нинг Испаниялик ярим ҳимоячиси Хуан Мата жамоасининг Англия кубиги 1/16 финали доирасида ўтказган «Брендфорд»га қарши учрашуви ҳақида фикр билдирди.
«Тўғрисини айтсам, бундай эски ва ажойиб стадионга бориш камдан-кам учрайди. Бу стадион менга академияда бўлган вақтим ҳар икки ҳафтада борадиган «Гриффин Парк»ни эслатди. Рақиб жуда яхши ҳаракат қилди. Торрес гол киритгунга қадар биз кубокнинг амалдаги ғолиби сифатида мусобақани тарк этишимизга оз қолган эди.
Бунгача Оскар ажойиб голи билан ҳисобни тенглаштирди. Энди барчасини уйда ҳал қилишимизга тўғри келади.
Англия кубогида ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. «Тоттенҳем» ва «Ливерпуль» аллақачон мусобақани тарк этишди. Мен ўтган йилги финал баҳсини ҳамон эслайман ва яна «Уембли»да ўйнашни хоҳлайма»,- дейди Мата.