"Вулверхэмптон" вингери Хван Хи Чан Премьер-лиганинг юқори мартабали клублари эътиборини тортди.
Бу ҳақда Football Insider ресурси хабар бермоқда.
Кореялик учун "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" даъвогарлик қилмоқда. Ҳар икки клуб ҳам Хванни келаси ёзда трансфер қилмоқчи.
Чан жорий мавсумда клуб миқёсида 21 та ўйинда майдонга тушиб, яхши ўйин кўрсатди. Унинг ҳисобида ўн битта гол ва учта голли узатма бор.