Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ким Пан Гон: «Ўзбекистон — Жанубий Корея ва Австралия билан тенг савиядаги жамоа»

Баҳо:
+ | -

Гонконг миллий терма жамоасининг кореялик бош мураббийи Ким Пан Гоннинг айтишича, Ўзбекистонга қарши ўйинда гонконгликлар стандарт вазиятлардан фойдаланишга кўпроқ эътибор қаратишмоқчи. Ана шунда Гонконг қандайдир ижобий натижага эришиши мумкин, деган фикрда мутахассис.

Гонконг терма жамоаси ўзларининг сўнгги ўқув-машғулот йиғинига киришишди. Кимнинг огоҳлантиришича, Ўзбекистон гуруҳдаги энг кучли рақиб. Эслатиб ўтамиз, бу гуруҳда БАА ва Вьетнам терма жамоалари ҳам ўрин олишган.

"Ўзбекистон гуруҳдаги энг кучли рақиб. Уларнинг савияси биз аввалги ойда ўйнаган Жанубий Корея ва Австралия терма жамоаларининг савиясига яқин. Улар жисмоний ва руҳий жиҳатдан кучли. Бу нарса уларнинг Жанубий Кореяга қарши ўйин (2:2)да кўзга ташланди. Ҳимоячиларимиз бутун ўйин давомида концентрацияни йўқотмаслиги, рақибга тезкор ҳужум уюштириш учун имкон бермаслиги керак. Агар уларни ушлаб тура олсак, шубҳасиз, ижобий натижа учун имкониятга эга бўламиз", дейди мураббий.

Гонконг декабрь ойида Жануби-Шарқий Осиё ўйинлари саралаш мусобақаси доирасида Австралия билан баҳс олиб борди ва ўйиннинг 85-дақиқасида гол ўтказиб юбориб, мағлубиятга учради.

"Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам шундай услубни қўллашимиз лозим. Бу қийин бўлади. Боиси, биз сафарда ўйнаймиз ва маҳаллий иқлимга мослашишимиз керак. Лекин биз ўзимизга ишонишимиз керак. Шунда ўйинни ижобий натижа билан якунлаймиз", дейди Ким.

Ким Пан Гонни ушбу ҳафтада Гонконг миллий чемпионати ўйинлари борлиги хавотирга солмоқда.

"Футболчилар чемпионат ўйинларидан кейин тикланишлари ва ўзларини яхши ҳис қилишлари учун бизга яхши тикланиш режаси керак", дейди у.

Терма жамоа асосини ташкил қиладиган "Китчи" ва "Саут Чайна" клублари ушбу ҳафтада "Ренжерс" ва "Сан Пегасус" жамоалари билан баҳс олиб боришади.

"Ассоциация бу жамоаларнинг ўйинларини бошқа муддатга қолдириши керак эди. Шунда биз яхши тайёргарлик кўришимиз мумкин. Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун буюк тўқнашув", дейди Гонконг терма жамоаси сардори Чан Вай Хо.

Манба: www.scmp.com
Киритилди: 23:09, 29.01.2013.
Ўқилди: 6890 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.