Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Гирасси «Штутгарт»ни қишда тарк этмаслиги кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

Серу Гирасси бу қишда "Штутгарт"ни тарк этмаслик эҳтимоли юқори.

Sky Sports Deustchland журналисти Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, ҳозирча ҳаммаси ҳужумчининг клубда қолиши томон кетмоқда.

Унинг қолишига асосий сабаблар орасида Гирассининг Африка кубогидаги иштироки (ва унинг турнирдан қайтиш вақти номаълум), шунингдек, унинг "Штутгарт" билан мустаҳкам алоқаси борлиги кўрсатилган.

Манбага кўра, маълум шароитларда Серу ёзда "Бавария"га ўтишни ўйлаши мумкин. Ҳаммаси Мюнхен клубининг ҳаракатларига боғлиқ. "Бавария" ҳам бошқа клублар сингари потенциал шартноманинг барча тафсилотлари ҳақида маълумотга эга бўлди.

Айни пайтда Гирасси ва "Бавария" вакиллари ўртасида ҳеч қандай алоқа ва учрашувлар йўқ.

Бироқ, таъкидланганидек, Гирасси захира ҳужумчиси бўлишни ва Харри Кейн соясида фолишни истамайди. Бу унинг учун вариант эмас. Кўпгина клублар келаси ёзда Серунинг трансфери устида ишламоқда.

Гвинеялик 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда “Штутгарт” сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди.

Киритилди: 11:51, 04.01.2024.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4231]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2605]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2559]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2430]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2407]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2382]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2275]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2201]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2082]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1980]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик