Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Назорат ўйини: «Олмалиқ» – «Металлург» 4:1

Баҳо:
+ | -

Кеча Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан ўтган назорат учрашуви билан "Олмалиқ"нинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига якун ясалди.

Учрашувда олмалиқликлар одатдагидек таркибни тенг иккига бўлган ҳолда қатнашган бўлса, бекободликлар дастлабки таймда асосий таркибни, иккинчисида эса бироз ёшартирилган таркибни майдонга туширди. Ҳар бир тайм 50 дақиқадан давом этган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда эса тезкор ҳужумлар самараси ўлароқ жамоамиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Икки кун аввал “Динамо”га  қарши ўтган ўйиндан кейин кўрикда бўлган Виктор Мочалов, Бахтиёр Турғунбоев ва Исроил Турсуновга жавоб берилди. Ўтган мавсумни иккинчи даврасини “Навбаҳор”да ўтказган Абдураззоқ Жўраев ҳам жамоада қолмайдиган кўринади. Жамоа раҳбарияти уни трансферга қўйган.

Жамоа аъзоларига икки кунлик дам берилди. 1 февралдан жамоа йиғинни яна Тошкентда давом эттиради. “Олмалиқ” бу йил ҳам ПФЛ кубогида иштирок этишни режалаштирган.

 Жамоалар ўйинни қуйидаги таркибда ўтказишди.

“Олмалиқ” – “Металлург” 4:1
Голлар: Шариф Мирзаев, Мўйдин Мамазулумов, Маъруф Муродов, Исроил Эргашев – Руслан Вагапов.
“Олмалиқ” (1-тайм): Умид Хонимқулов (Роман Абдулов), Азамат Исроилов, Градимир Црногорац, Евгений Гоголь, Маъмур Абдуллаев (Азиз Мансуров), Шерали Жўраев (Диёр Туропов), Зафар Тўраев, Игорь Петкович, Самандар Шодмонов, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов (Александр Лупашко).
“Олмалиқ” (2-тайм): Жасур Турсунбоев (Никита Шквирин), Дониёр Фозилов, Сирож Ҳамроев, Шамиль Валиев, Азиз Мансуров (Маъруф Муродов), Исроил Эргашев, Санжар Шоаҳмедов, Достон Абдураҳмонов, Сардор Сотволдиев (Сухроб Бердиев), Бахтиёр Шокиров (Шариф Мирзаев), Мўйдин Мамазулумов (Александр Лупашко).
“Металлург” (1-тайм): Суҳроб Султонов, Даврон Каримқулов, Умид Тожимов, Дониёр Одилов, Одил Исабоев, Дилмурод Каримов, Шуҳрат Юлдашев, Суннатилла Мамадалиев, Мирғиёс Сулаймонов, Шоҳназар Норбеков, Сардор Расулов.
“Металлург” (2-тайм): Раҳим Раҳмонбердиев, Александр Ковалёв, Абдували Мўминов, Дониёр Усмонов, Умид Тожимов, Нозим Эсонов, Мурод Тўйчибоев, Суннатилла Мамадалиев (Жасур Аҳмедов), Алишер Зиёвутдинов, Руслан Вагапов, Миртўра Акбаров.
Ҳакам: Дилшод Каримов.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 15:00, 30.01.2013.
Ўқилди: 4399 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.