Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Аҳаджон Юсупов: «Асосий ўйинчиларнинг йўқлиги муваффақиятсизликка сабаб бўлди»

Баҳо:
+ | -

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Аҳаджон Юсуповнинг айтишича, асосий таркибнинг бир қатор футболчилар сафдан чиққани ва мусобақа тақвимининг кутилмаган ўзгариши ЖЧ-2013 саралаш баҳсларидаги муваффақиятсизликка сабаб бўлган.

30 январь, чоршанба куни ЎФФ анжуманлари залида пляж футболи бўйича Ўзбекисон терма жамоаси бош мураббийи Аҳаджон Юсупов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ҳам иштирок этди. Унда, асосан, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 2013 йилги жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида иштироки муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 22-26 январь кунлари Қатарда ташкил этилган ЖЧ-2013 саралаш Осиё минтақаси баҳсларида иштирок этди. Аҳаджон Юсупов шогирдлари гуруҳ босқичида Фаластин, Саудия Арабистони ва БАА терма жамоаларига имкониятни бой беришди. 13-16-ўринлар учун ўйинда ўзбекистонликлар Филиппин терма жамоасини 8:2 ҳисобида мағлубиятга учратишган бўлса, 13-ўрин учун ўйинда Таиланд терма жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

«Пляж футболи нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёдаги энг янги спорт турларидан бири ҳисобланади. Биз жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида 2008 йилдан бери иштирок этиб келамиз, аммо бу сафаргидек тақвимга биринчи марта дуч келишимиз. Мусобақа регламентига кўра, фақат бир жамоа гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш ҳуқуқига эга эди, биз буни Қатарга борганимиздан кейингина билдик. Мана шу жиҳат бизнинг зараримизга ишлади. Бундан ташқари, мусобақага жўнаб кетиш арафасида терма жамоанинг асосини ташкил этадиган уч нафар футболчимиз сафдан чиқди. Бу жиддий йўқотиш бўлди», - деди Юсупов.

«Пляж футболида катта натижаларга эришиш учун Ўзбекистоннинг ўзида уни оммалаштириш керак. Ҳозирда бир объект бор, унинг усти ёпилганидан сўнг, барча мавсумларда пляж футболи билан шуғулланиш имкони юзага келади. Ҳозирча барча стандартларга жавоб берадиган пляж футболи майдони Қаршида бор, лекин унинг қуми ҳам ҳозир бошқачароқ. Пляж футболи 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари дастурига киритилиши кутилмоқда, биз айнан шу ўйинлар йўлланмасини қўлга киритиш мақсадидимиз. Агар шароитларни янада яхшилаб, тайёргарлик дастури янада кучайтирилса, биз албатта ўз мақсадимизга етамиз», - дея қўшимча қилди Аҳаджон Юсупов.

Юсуповнинг фикрларини ЎФФ Терма жамоалар маркази директори ҳам қўллаб-қувватлади. «Биз пляж футболи терма жамоасини халқаро тажриба тўплаши учун Қатардаги мусобақаларга юборган эдик. Албатта, жойларда иш ривожланмагунича, терма жамоада ривожланиш бўлмайди. Бу масалада биз Ўзбекистон аёллар ва пляж футболи уюшмасига расмий хат орқали мурожаат қилишни режалаштиряпмиз», - деди Аcқар Толибжонов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:22, 30.01.2013.
Ўқилди: 5718 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2404]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2347]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2077]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1663]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1612]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1511]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1442]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1430]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1354]

А Серия. «Милан» бир киши кам бўлиб ўйнаб, «Сассуоло»га мағлуб бўлди [1161]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик