Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Эль-класико» рақамларда

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ҳамда «Барселона» ўртасидаги ўйин бутун дунёдаги футбол мухлисларининг диққат марказида бўлиши аниқ. Қуйида ушбу ажойиб баҳсга оид бир нечта қизиқарли маълумотларни келтириб ўтсак.

«Реал» ўз майдонида ўтказган сўнги саккиз «класико»нинг биттасида ғалаба қозонган холос. Бу ғалаба суперкубокда қайд этилган бўлиб, 2012 йилнинг 29 августида содир бўлган. Премьерода эса «Реал» охирги марта 2008 йилда зафар қучган. Ўшанда «қаймоқранглилар» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

1929 йил 17 февралда Испания чемпионатида ушбу жамоалар ўртасида кечган учрашувнинг 10 дақиқасида «класико»даги илк гол киритилган. Ўша учрашувда «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Машҳур биринчи голга Морера муаллифлик қилган.  Ғалаба тўпини ҳам айнан у киритган. Ўшандан буён жамоалар яна 163 марта премьеро доирасида тўқнаш келишди. 69 ғалаба «Реал» ҳисобида, 64 марта «Барселона» ғалаба қозонган.

«Эль-класико»даги умумий ғалабалар сони 88 га 87 - «Реал» фойдасига.

11:1 - жамоалар ўртасидаги учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоб. 1943 йилд «Реал» айни шу ҳисоб билан «Барселона»ни янчиб ташлаган. Шундан буён бу жамоалар ўртасидаги учрашувларда 12 тадан кўп гол киритилмади. Дарвоқе, 1916 йилда 6:6 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

Биринчи «эль-класико» 1913 йилнинг 13 майида ўтказилган. Бу вақтда ҳали улар ўртасидаги баҳс бу қадар машҳур эмасди.

«Класико»даги голлар бўйича ҳам «Реал» устун - 268 - 258.

«Реал» ҳамда «Барселона» ўртасидаги учрашувларда тўпурар Алфредо ди Стефано. Унинг ҳисобида 18 та гол бор. Агар бугунги учрашувда Месси гол киритадиган бўлса, рекорд унга ўтади.

«Реал» ўз майдонидаги сўнги 31 учрашувда мағлубиятга учрагани йўқ. Жозе Моуриньо жамоаси сўнги марта айнан «Барселона»га 2011 йилнинг 10 декабрида имкониятни бой берган.

Раул «класико»да 37 та учрашув ўтказган. Бу - рекорд.

Бугун эрталаб Мадриддаги кассаларда бор йўғи 2000 дона чипта қолган эди. Уларнинг омадли соҳиблари бугун ажойиб футбол кўришлари аниқ.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 22:05, 30.01.2013.
Ўқилди: 6667 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.