«Милан»га янги келиб қўшилган Марио Балотелли Италияга қайтиши ҳақида фикр билдирди.
«Мен «Милан»га қочдим. Анчадан буён «россонери»да ўйнашни хоҳлардим. Мавсумни омадсиз бошладим, лекин ўйлайманки, мен бу либосда янада яхшироқ ҳаракат қиламан.
Жуда муҳим танловни амалга оширдим деб ўйлайман. Умид қиламанки, жамоамга фойдам тегади ва мухлислар мени ёқтириб қолишади»,- дейди Супермарио.