"ПСЖ"нинг собиқ франциялик футболчиси Жан-Мишель Ларке "Реал"дан "Ал-Иттиҳод"га ўтиб кетган Карим Бензема ҳақида фикр билдирди.
"Бензема афсусда. Ҳар ким ўзи қарор қилади, лекин у фаолиятини "Реал"да тугатишни хоҳлашини айтди. Унда имконият бор эди. У бир нечта совринларни қўлга киритиб, "Олтин тўп"ни қўлга киритгач, "Реал Мадрид"да ғурур билан фаолиятини якунлаши мумкин эди...
Баъзида Саудия Лигаси ўйинларини кўраман. Карим бунга тайёр эмас ва даражанинг пасайишидан азият чекди. Унда ўйинларда ютқазаётганда ҳам ҳеч қандай мотивация кўрмаяпман. У "Реал Мадрид"да яна бир йил қолиши мумкин эди", - деди француз.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Бензема Саудия клуби билан 2026 йилгача шартнома имзолаган. У жорий мавсумда жами 20 та ўйинда 12 та гол уриб, 5 та голли пас берди.